Кириш Регистрация

Гвардиол ўзининг келажаги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўзининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида хорватиялик футболчининг инглиз гигантларини тарк этиш истаги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

"Менинг келажагим? Барчамиз ҳар томондан кўплаб миш-мишларни кўрдик. Мен "Манчестер Сити"да бахтлиман, менга керак бўлган ҳамма нарса бор. Жаҳон чемпионатидан кейин нима бўлишини кўрамиз", деди Гвардиол Barça Universal нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда 24 ёшли Гвардиол барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган ва бешта голли узатма берган. Ҳимоячининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойига қадар амал қилади.

Киритилди: 11:56, 01.06.2026.
Ўқилди: 516 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик