Кириш Регистрация

Луис де ла Фуэнте: «Педрининг имкониятларидан максимал даражада фойдаланамиз»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, «Қизил фурия» Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

«Биз Педри ўзини қулай ҳис қилиши ва бор имкониятларини намойиш этиши учун қўлимиздан келганини қиламиз. Баъзида биз ундан ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида, рақиб жарима майдончасига яқинроқ ҳудудда фойдаландик, чунки унда ўша ўткир сўнгги пас бор ва у ҳужумни якунлашга қодир. Шу билан бирга, албатта, унинг ортдан ўйинни бошқариб бериши ҳам жуда муҳим. Баъзи ўйинларда тактикадан келиб чиқиб, футболчиларни бошқача жойлаштиришга тўғри келади. Менимча, биз дунёдаги энг кучли ярим ҳимоячиларга эгамиз, аммо уларнинг ҳар бири жамоавий манфаатни шахсий манфаатдан устун қўяди», – дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Педри Испания терма жамоаси сафида ўтказган 40 та учрашувда 5 та гол ва 4 та ассист муаллифига айланган.

Киритилди: 12:23, 01.06.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик