Кириш Регистрация

Катта давр якунланди: Жеймс Милнер 40 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг ёрқин ва узоқ давом этган фаолиятлардан бири ўз ниҳоясига етди. Тажрибали ярим ҳимоячи Жеймс Милнер 40 ёшида профессионал футбол билан хайрлашганини эълон қилди.

Фахрий футболчи бу ҳақдаги қарорини ўзининг «Instagram»даги расмий саҳифаси орқали оммага маълум қилди. У ўз мурожаатномасида тўп сурган клубларига, жамоадошларига, мухлисларга ва оила аъзоларига чексиз миннатдорчилик билдирган.

Эътиборлиси, Милнер айнан жорий мавсумда АПЛ тарихида энг кўп учрашув ўтказиш бўйича Гарет Баррига тегишли бўлган (653 та ўйин) мутлақ рекордни янгилашга муваффақ бўлди ва чемпионат тарихидаги энг кўп майдонга тушган футболчи сифатида тарихга кирди.

Унинг футболдаги узоқ йиллик саёҳати ўзи болалигидан мухлислик қилган «Лидс Юнайтед» клубида бошланган эди. Фаолияти давомида у «Ньюкасл», «Астон Вилла», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва ниҳоят «Брайтон» жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Милнер маълум муддат «Сток Сити» клубида ижара асосида ҳам тўп сурган.

Киритилди: 13:21, 01.06.2026.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик