Кириш Регистрация

Франциянинг асосий ҳимоячиси Жаҳон чемпионати олдидан сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда ва Франция терма жамоасида хавотирланиш учун сабаблар пайдо бўлди. Foot Mercato хабарига кўра, францияликлар ҳимоячи Вильям Салибанинг ҳолатидан ташвишда.

Салиба Чемпионлар лигаси финалига қадар соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган эди, «ПСЖ»га қарши ўйин эса жароҳатни янада оғирлаштирди. Футболчи ҳамон оғриқ сезмоқда ва бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.

Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 16 июнь куни Сенегалга қарши ўтказади. Шундан сўнг Дидье Дешам шогирдлари гуруҳ босқичида Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Эслатиб ўтамиз, ўтган Жаҳон чемпионати финалида Франция терма жамоаси пенальтилар сериясида Аргентинага мағлуб бўлганди.

Киритилди: 16:21, 01.06.2026.
Ўқилди: 1406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик