Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Салиба ЕЧЛ финалидаги мағлубиятдан кейин: «Биз янада кучлироқ қайтамиз»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳимоячиси Вильям Салиба ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Шанба куни жамоа Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га имкониятни бой берди, якшанба куни эса 22 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган чемпионлик унвони шарафига ўтказилган парадда иштирок этди. Салиба параддан бир нечта суратларни, шунингдек, кумуш медаль билан Чемпионлар лигаси кубоги ёнидан ўтиб кетаётган суратини жойлаштирди.

«Биз биргина лаҳза бутун йўлимизни белгилаб қўйишига йўл қўймаймиз. Бу мавсум биз биргаликда қанчалик олдинга силжиганимизни кўрсатди: меҳнат, ишонч ва бирдамлик. 22 йилдан сўнг биз чемпионлик унвонини унга муносиб бўлган жойга — ўзимизга қайтардик. Келаси мавсумни янада кучлироқ ва ғалабага чанқоқ ҳолда бошлаймиз. Биз каттароқ мақсадлар сари олға борамиз», — деб ёзди Салиба.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» пенальтилар сериясида «ПСЖ»га мағлуб бўлди.

Киритилди: 21:48, 01.06.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5383]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4557]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3464]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3024]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2764]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2419]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2287]

Родри операция қилинади [1923]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1893]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1821]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик