«Монако» матбуот хизмати хабар беришича, жамоа бош мураббийи Себастьян Поконьоли истеъфога чиқди.
38 ёшли бельгиялик мутахассис «Монако»ни 2025 йилнинг октябрь ойидан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 38 та ўйин ўтказиб, 16 та ғалаба, 9 та дуранг ва 13 та мағлубият қайд этди.
«Монако» ўтган мавсумда 54 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллади. Жамоа кейинги мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этади. Жамоа сафида россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Май ойи охирида инсайдер Фабрицио Романо «Монако»га Филипе Луис янги бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабар берган эди.













