Кириш Регистрация

«Арсенал» ёзги трансферлар вақтида камида уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнаси давомида уч нафар футболчини таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, клуб юқори савиядаги вингер, ярим ҳимоячи ва ўнг қанот ҳимоячисини харид қилишни мақсад қилган. Шунингдек, «тўпчилар» уч нафардан кўпроқ футболчини ҳам сотиб олиши мумкинлиги, аммо бу айрим ўйинчиларнинг жамоани тарк этишига ҳам боғлиқ экани таъкидланган.

Микель Артета бошчилигидаги жамоа ўтган мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, «Арсенал» Чемпионлар лигаси финалигача етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда Франциянинг «ПСЖ» жамоасига (1:1, пенальтилар сериясида 3:4) мағлуб бўлди.

Аввалроқ «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» «Милан» вингери Рафаэл Леау учун кураш олиб бориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:13, 02.06.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик