Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам марказий ҳимоячи Вильям Салибанинг саломатлиги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
«Салиба айни пайтда терма жамоа ихтиёрида. Унинг аҳволи жойида», — дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради Metro.
Аввалроқ матбуотда футболчининг белида муаммолар юзага келгани ва шу сабабли у бўлажак 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мундиал 11 июндан 19 июлга қадар Шимолий Американинг уч давлати: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида Франция терма жамоаси Сенегал, Норвегия ва Ироқ терма жамоалари билан куч синашади.













