Кириш Регистрация

Родри ўз клуби ҳақида Жаҳон чемпионатидан сўнг қарор қабул қилади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри ўз келажаги борасидаги қарорни 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар кечиктирди. Бу ҳақда футболчи Испания терма жамоаси матбуот анжуманида маълум қилди.

Мадриднинг «Реал» клуби унга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишлар фонида 29 ёшли футболчи ҳозир бор эътиборини терма жамоадаги ўйинларга қаратганини айтди. Родрининг инглиз клуби билан тузган шартномаси бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

«Биз бу ерга Жаҳон чемпионати ҳақида гаплашиш учун келдик. Келажагимга дахлдор барча нарса турнир якунигача кутиб туради», — деди ярим ҳимоячи.

Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби президентлигига номзод Энрике Рикельме Родрини клубнинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида тилга олган эди. Футболчининг ўзи ҳам баҳорда ватанига қайтиш эҳтимолини инкор этмаганди.

«Ҳа, мен Испанияга қайтишни хоҳлардим. Ла Лига — мен фаолиятимни бошлаган жой», — деган эди ўшанда Родри.

Родри 2019 йилдан бери «Манчестер Сити» сафида тўп суради. Бу вақт ичида у тўрт марта Англия чемпионатида ғолиб чиқди, Чемпионлар лигаси ва «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Киритилди: 16:17, 02.06.2026.
Ўқилди: 1263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4527]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4115]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3048]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2667]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2632]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2486]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2365]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2243]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2191]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2190]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик