Кириш Регистрация

Альба Мессининг ўзига хослиги ҳақида: «Сиз буни телевизор орқали кўра олмайсиз»

Баҳо:
+3 | -

Таниқли собиқ ҳимоячи Жорди Альба собиқ жамоадоши Лионель Месси характерининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб берди. Испаниялик ва аргентиналик футболчилар биргаликда «Барселона» ва «Интер Майами» сафида тўп суришган. Ўтган йилнинг охирида Альба профессионал фаолиятини якунлади.

«Месси ниҳоятда рақобатбардош. Эҳтимол, сиз буни телевизор орқали кўра олмайсиз, лекин у билан кундалик ҳаётда мулоқот қилганингизда, нега у саккизта «Олтин тўп» ютганини тушуниб етасиз. У кураш ва ғалабаларга муккасидан кетган», — деб иқтибос келтиради Альбанинг сўзларидан испан ОАВлари.

Лионель Месси ўз фаолиятидаги олтинчи Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Уч ҳафтадан сўнг «Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси юлдузи 39 ёшга тўлади.

Киритилди: 11:45, 03.06.2026.
Ўқилди: 287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик