Кириш Регистрация

«Фрайбург» дарвозабони Атуболу трансфер бозорида «берк кўча»га кириб қолди

Баҳо:
+ | -

«Фрайбург» дарвозабони Ноа Атуболу Англия Премьер-лигаси клублари томонидан бўлаётган қизиқишларга қарамай, мураккаб вазиятда қолди. Бу ҳақда Sport Bild хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли посбон «Астон Вилла», «Ливерпуль» ва «Челси» каби клубларнинг нишонида бўлса-да, ҳозирча уларнинг ҳеч бири аниқ таклиф билан чиқмаган. Натижада унинг ҳозирги трансфер ойнасидаги ҳолати «берк кўча» деб таърифланмоқда.

Дарвозабон «Фрайбург»нинг Европа Лигасидаги муваффақиятли юришида муҳим ўрин тутганди — жамоа финалга қадар етиб борган (финалда «Астон Вилла»га имконият бой берилган). У турнир давомида 5 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Футболчи 2027 йилда якунига етадиган шартномасини узайтиришдан бош тортгач, «Фрайбург» раҳбарияти у янги мавсумда асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилган.

Инлиз клубларининг қизиқишига қарамай, Атуболу улар учун устувор трансфер мақсади эмас. Дарвозабон бозордаги вазият ўзгаришини кутишга мажбур, «Фрайбург» эса молиявий босимни ҳис қилмаётгани боис, уни сотишга шошилмаяпти.

Киритилди: 22:55, 03.06.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик