Эден Азар Бельгия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида кутилмаган натижа қайд этишига умид билдирди. Бельгияликлар гуруҳ босқичида Миср, Эрон ва Янги Зеландия жамоалари билан куч синашади.
«Менимча, жаҳон чемпионатида Испания ёки Франция ғолиб чиқади. Ёки Англия... Умид қиламанки, Бельгия сюрприз тақдим этади.
Эҳтимол, Португалия [ғолиб чиқар], чунки унга менинг яқин дўстим Роберто [Мартинес] мураббийлик қилмоқда», – деди Бельгия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.













