Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Маркиньоснинг келажаги клуб раҳбарияти қарорига боғлиқ

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Маркиньос жорий ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ»ни тарк этишни режалаштирмаяпти.

Журналист Абделлаҳ Булманинг хабар беришича, ОАВдаги миш-мишларга қарамай, бразилиялик футболчи кейинги мавсумда ҳам Париж клуби шарафини ҳимоя қилишда давом этишни истайди. Энди ҳаммаси янги марказий ҳимоячи излаётган парижликларнинг позициясига боғлиқ бўлиб турибди.

Маркиньос 2013 йилда «Рома»дан 31 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда бразилиялик футболчи парижликлар сафида барча мусобақаларда 33 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди. Transfermarkt портали Маркиньоснинг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:15, 04.06.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик