Кириш Регистрация

Германия терма жамоаси ҳимоячиси «Бавария» билан келишув ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ва Германия терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браун «Бавария» билан тахмин қилинаётган келишув ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Германия ОАВларининг маълумотларига ишонадиган бўлсак, 22 ёшли футболчи Мюнхен клубига ўтишга розилик берган.

«Мен бутун эътиборимни Жаҳон чемпионатига қаратганман, шу сабабли ҳозир бу ҳақда гапирмайман. Терма жамоа ихтиёрида эканлигимдан хурсандман. Яна бир бор такрорлайман, ҳозир барча фикру хаёлим Жаҳон чемпионати ва унга кўриладиган тайёргарлик билан банд», — дея Брауннинг сўзларини Bayern & Germany нашри келтирмоқда.

Якунланган мавсумда футболчи «Айнтрахт» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:11, 05.06.2026.
Ўқилди: 225 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик