Кириш Регистрация

Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини илк бор испаниялик ўйинчи қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал мавсум якунларига кўра Испания Ла Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ла Лигада мавсумнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган ушбу мукофот 2008/2009 йилги мавсумда таъсис этилган эди. Қизиғи шундаки, Ямалга қадар Испаниядан чиққан бирорта ҳам футболчи бу совринга эга чиқа олмаганди.

Шу вақтгача мазкур мукофотни аргентиналик Лионель Месси (тўққиз марта), португалиялик Криштиану Роналду (бир марта), франциялик Антуан Гризманн (бир марта), франциялик Карим Бензема (икки марта), словениялик Ян Облак (бир марта), германиялик Марк-Андре тер Штеген (бир марта), англиялик Жуд Беллингем (бир марта) ва бразилиялик Рафинья (бир марта) қўлга киритишган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида «Барселона» кетма-кет иккинчи бор Испания чемпионлигини расмийлаштирган эди.

Киритилди: 13:35, 06.06.2026.
Ўқилди: 554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик