Россия клублари 2026/27 йилги мавсум учун еврокубоклар иштирокчилари рўйхатига киритилмади. Бу ҳақда Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) ҳужжатларида маълум қилинди.
«УЕФА Ижроия қўмитаси Россия миллий терма жамоалари ва клубларининг УЕФА мусобақаларида иштирок этишига нисбатан амалдаги четлатиш чоралари сақланиб қолаётгани муносабати билан 2026/27 йилги мавсум иштирокчилари рўйхатига ўзгартиш киритди. Шунингдек, иштирокчилар рўйхати мусобақалар натижалари, яъни чемпионликка эришган жамоалар ва Европа устуворлик тизими асосидаги тақсимотларга кўра ҳам янгиланди», — дейилади ташкилот баёнотида.
Якунланган мавсум натижаларига кўра, Россия УЕФА коэффициентлари жадвалида 28-ўринни эгаллаган ва назарий жиҳатдан еврокубокларда қатнашиш учун тўртта клубни тақдим этиш ҳуқуқига эга эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ойидан буён Россия клублари ва миллий терма жамоалари УЕФА ҳамда ФИФА мусобақаларидан четлатилган.













