Харри Кейн жорий мавсумдаги 67-голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида (1:0) ҳимоячи Жед Спенснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди.
Шу тариқа, 32 ёшли форвард ушбу мавсумдаги голлари сонини 67 тага етказиб олди. Кейн «Бавария» сафида 61 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, терма жамоа либосида яна 6 та гол уришга муваффақ бўлди.













