Кириш Регистрация

UFC. Холлоуэй: «Макгрегор реваншга жиддий киришган»

Баҳо:
+ | -

UFC собиқ чемпиони, америкалик Макс Холлоуэйнинг фикрича, унинг рақиби ирландиялик Конор Макгрегор 11 июль куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 329 турниридаги реванш жанггига жуда жиддий ёндашмоқда.

«Кўпчилик Конор машғулотлар олиб бораётганига қарамай, барибир жанг қилмаса керак, деб айтмоқда… Лекин ижтимоий тармоқларга қараганда, у жуда диққатини жамлагандек кўринмоқда. Менимча, у жиддий кайфиятда. У спортни ҳақиқатдан ҳам соғинган ва қайтмоқчи деб ўйлайман», — деди Холлоуэй ўзининг YouTube-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Холлоуэй ўртасидаги илк жанг 2013 йилнинг август ойида UFC Fight Night 26 турнири доирасида бўлиб ўтган ва унда ирландиялик спортчи уч раунд якунига кўра ҳакамларнинг бир овоздан берган қарори билан ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 16:03, 07.06.2026.
Ўқилди: 356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик