Кириш Регистрация

“Барселона” Ямал Испаниянинг ЖЧдаги илк ўйинида майдонга тушишига рухсат берди

Баҳо:
+1 | -

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямалнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Кабо-Вердега қарши ўйинда (15 июнь) иштирок этишига рухсат берди. Бу ҳақда АS нашрига таяниб Championat хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчининг терма жамоадаги ҳолатини “кўк-анорранглилар” физиотерапевти Фернандо Галан назорат қилиб бормоқда. “Барселона” раҳбарияти Ямални майдонга секин-аста қайтариш тарафдори. Шу сабабли, ҳужумчининг Кабо-Вердега қарши баҳсни асосий таркибда бошламайди. Каталония клуби унга учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида ҳаракат қилишига рухсат берган.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли футболчи терма жамоа йиғинига сон мушагидаги жароҳат билан қўшилган эди. Аввалроқ футболчи ушбу жароҳати ортидан “қизил фурия”нинг мундиалдаги дастлабки икки ўйинини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот ўрнида, 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади. Испания терма жамоаси “H” гуруҳидан жой олган бўлиб, Саудия Арабистони, Кабо Верде ҳамда Уругвайга қарши майдонга тушади.

Ямал 18 ёшда бўлиб, у “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи асосий жамоада 2023-йилнинг апрелидан буён тўп суриб келмоқда. У клуб билан биргаликда Испания чемпиони (2023, 2025, 2026) ҳамда Испания Суперкубоги соҳиби (2025, 2026) бўлган, шунингдек, мамлакат Кубогини (2025) қўлга киритган. Ямал миллий терма жамоа сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган. У терма жамоаси сафида 2024-йилги Европа чемпионатида ғолиб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:07, 08.06.2026.
Ўқилди: 611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик