Ироқ терма жамоаси ҳимоячиси Аҳмад Яҳё белидан жароҳат олди ва бунинг оқибатида Жаҳон чемпионати — 2026 финал босқичини ўтказиб юборади.
«Аш-Шорта» клубининг 30 ёшли ҳимоячиси тахминан тўрт ҳафтага сафдан чиқди. У Испания терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида (1:1) жароҳат орттириб олган.
Яҳёнинг ўрнига Ироқ терма жамоасига «Ал-Карма» клубининг 24 ёшли ҳимоячиси Аҳмад Макнзи чақирилди.
Аҳмад Яҳё Ироқ терма жамоаси сафида 2023 йилнинг июнь ойида дебют қилган бўлиб, ўтказилган 19 та ўйинда битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Макнзи эса миллий жамоада илк бор 2024 йилнинг декабрида майдонга тушган ва ҳозиргача 6 та ўйинда қатнашиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.
Жаҳон чемпионати — 2026 финал босқичи гуруҳ босқичида Ироқ терма жамоаси Франция, Сенегал ва Норвегия билан куч синашади.













