Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи олдидан миллий жамоа сафига келиб қўшилган «Арсенал» футболчиларидан қандай фойдаланиш борасида ҳали бир қарорга келмади.
«Биз уларга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этамиз, чунки бу тайёргарликнинг бир қисмидир. Шундан сўнг Хорватияга қарши баҳсгача бизда 6 кун атрофида вақт бўлади. Айрим футболчилар 60 ёки 70 дақиқа ҳаракат қилишлари керак. «Арсенал»нинг тўрттала ўйинчиси ҳам майдонга тушадими? Бунга тўлиқ ишончим комил эмас.
Ўйин вақтини тўғри тақсимлаб олиш учун бизда яна бир ёпиқ форматдаги учрашув бўлади. Сабаби, агар кимдир Коста-Рикага қарши 70 дақиқа, бошқа биров эса бор-йўғи 20 дақиқа ўйнаса, бу етарли бўлмайди. Шу боис, айрим футболчилар 20 ёки 30 дақиқа ўйнашади ва эртаси куни яна майдонга тушишади», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда «PA» ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Англия терма жамоаси Орландода Коста-Рикага қарши ўйнайди. Шундан сўнг ёпиқ форматда «Майами» клуби билан яна бир учрашув бўлиб ўтади.













