Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди

Баҳо:
+ | -

7 июнь куни маълум бўлишича, Бразилия терма жамоасининг жароҳат олган ҳимоячиси Уэсли ўрнига таркибга ярим ҳимоячи Эдерсон чақирилди. Ушбу футболчи «Аталанта» клуби шарафини ҳимоя қилади.

Эдерсон Жаҳон чемпионатига борадиган 55 нафар номзоднинг кенгайтирилган рўйхатидан жой олганини билса-да, якуний қайдномага киришига деярли ишонмаётган эди. Шу сабабли футболчи таътилни ўз ватанида ўтказаётган, унинг хорижга чиқиш паспорти эса бошқа шаҳарда эди. Сўнгги шанба куни оқшомда Эдерсон дўстининг тўйида меҳмон бўлди, якшанба куни эрталаб эса Федерациядан қўнғироқ қилиб, терма жамоага чақирилгани ҳақидаги хабарни етказишди.

Натижада, Эдерсоннинг дўстлари унинг паспортини футболчи АҚШга учиб кетиши керак бўлган Сан-Паулу шаҳрига етказиб беришди. Шу билан бир вақтда, футболчининг рафиқаси сафар учун чамадон ва кийим-кечак қидириш билан банд бўлди.

Бразилияликларнинг Жаҳон чемпионатидаги дебют учрашуви кейинги шанба куни бўлиб ўтади. Унда Марокаш терма жамоаси рақиблик қилади. Шунингдек, Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Шотландия ва Гаити билан ҳам куч синашади.

Киритилди: 17:07, 08.06.2026.
Ўқилди: 2409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик