Кириш Регистрация

Платини Инфантино ва ФИФАнинг бир қатор собиқ мулозимлари устидан судга иккита даъво аризаси киритди

Баҳо:
+ | -

УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини Париж судига ФИФАнинг бир қатор собиқ мулозимлари, жумладан, ташкилотнинг амалдаги президенти Жанни Инфантинога қарши жиноий ва фуқаролик даъво аризаларини юборди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 2015 йилда Платинига қарши қўйилган коррупция айбловлари судга мурожаат қилиш учун асос бўлган. Даъвогарнинг таъкидлашича, ўша пайтдаги воқеалар унга 2016 йилда ФИФА раҳбарлигига ўз номзодини қўйишга тўсқинлик қилган.

Қайд этилишича, Францияда ФИФАнинг собиқ юридик директори Марко Виллигер ва аудит қўмитасининг собиқ раиси Доменико Скалага нисбатан жиноий тергов бошланган. Уларга «ғаразли таъқиб қилиш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш» айбловлари қўйилган. Фуқаролик иши доирасида эса Платини ФИФАдан етказилган зарарни тўлиқ қоплашни талаб қилмоқда ва ташкилот ичида унинг олий лавозимга сайланишини тўсиб қўйиш учун ҳаракатлар бўлганини даъво қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Швейцария федерал адлия бюроси ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттерга нисбатан тергов бошлаган эди. У Блаттер томонидан Платинига 1998 йилдан 2002 йилгача кўрсатилган маслаҳат хизматлари учун 2 миллион швейцария франки (тахминан 2 миллион евро) миқдорида ноқонуний пул ўтказиб берилганликда гумон қилинганди. 2025 йилнинг март ойида Швейцария жиноий судининг апелляция палатаси ушбу иш бўйича оқлов ҳукмини чиқарди.

2015 йилнинг декабрь ойида ФИФА одоб-ахлоқ қўмитасининг ҳакамлик палатаси Блаттер ва Платинини 8 йилга футболдан четлаштирган эди. Кейинчалик Блаттернинг дисквалификация муддати 6 йилга, Платининики эса 4 йилга қисқартирилган.

Киритилди: 07:58, 09.06.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4780]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4479]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4238]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3494]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3441]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3260]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2961]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2855]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2519]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик