Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Кессиэ Италияга қайтиш ниятида қатъий тўхтамга келди

Баҳо:
+ | -

Ивуарлик ярим ҳимоячи Франк Кессиэ анчадан буён илгари «Аталанта» ва «Милан» каби клублар сафида муваффақиятли тўп тепган Италия чемпионатига қайтиш режасини тузиб юрибди.

Агар аввалроқ унинг кейинги жамоаси сифатида «Рома» тилга олинган бўлса, ҳозирда Лучано Спаллетти бошқарувидаги Туриннинг «Ювентус» клуби кўпроқ номзод сифатида кўрилмоқда — Кессиэ айнан ушбу мутахассис қўл остида ўйнашни жуда хоҳламоқда, дея аниқлик киритмоқда derbyderbyderby.it нашри.

29 ёшли футболчи А Серияга қайтиш учун ҳатто маошининг сезиларли даражада камайишига ҳам рози. Айни дамда у Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи ушбу жамоага 2023 йилда, «Барселона»да ўтказган бир мавсумидан сўнг келиб қўшилган эди.

Киритилди: 06:28, 10.06.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик