Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Хитойлик ҳакам Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаради

Баҳо:
+ | -

Хитой терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этмайди, мамлакат футболи даражаси ҳамон бунга умид қилишга йўл қўймаяпти. Хитойликлар ўз тарихларида фақат бир марта — 2002 йилда мундиалда қатнашишга муваффақ бўлишган. Ўшанда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари мезбон сифатида тўғридан-тўғри йўлланма олгани сабабли қолган ўринлар учун рақобат сезиларли даражада камайган эди.

Аммо бу сафар Жаҳон чемпионатида хитойликларнинг ўз ҳаками бўлади — 47 ёшли Ма Нинг дунёнинг бош футбол форумида Хитойнинг ягона вакилига айланади. Унинг Жаҳон чемпионатига ҳакамлик қилиш учун АҚШга учиб кетаётгани ҳақидаги ижтимоий тармоқдаги пости қисқа вақт ичида миллионлаб «лайк» йиғишга улгурди.

Ма Нинг ўзига хос ҳакамлик услубига эга — у майдонда аяб ўтирмасдан карточкалар тарқатади, шу сабабли ўз ватанида унга «карточкалар маэстроси» деб лақаб қўйишган.

Киритилди: 06:59, 10.06.2026.
Ўқилди: 391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик