Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Жеко: «40 ёшгача ўйнайман деб умуман ўйламагандим»

Баҳо:
+ | -

Босния футболи фахрийси Эдин Жеко қирқ ёшгача тўп тепа олишини хаёлига ҳам келтирмаганини тан олди. Ҳозирда у айнан мана шу ёшда фаолиятидаги ва Босния ва Герцеговина тарихидаги иккинчи Жаҳон чемпионатига йўл олмоқда.

«Болалигимда қирқ ёшгача ўйнай оламан деб ўйламагандим. Ҳатто бундан ўн йил олдин ҳам бу ҳақда фикр юритмаганман. Аммо ҳозир, ўз танамга жуда эътиборли бўлганим сабабли, ўзимни топ-формада ҳис қиляпман. Якунланган мавсумдаги ўйинларим кўрсатганидек, мен «Шальке»га ҳам, миллий терма жамоамга ҳам фойда келтира оламан», — дея Жеконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда derbyderbyderby.it нашри.

Босния терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Қатар, Канада ва Швейцария терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 07:04, 10.06.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик