Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг келажаги ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Яқинда португалиялик футболчи «Барселона»га ўтиш вариантини кўриб чиқаётганини, аммо ҳали якуний қарорга келмаганини тан олган эди.

Журналист Алекс Пинтанель хабарига кўра, Каталония клуби ярим ҳимоячининг бундай оммавий баёнотидан ҳайратда қолган, чунки у билан аллақачон икки йиллик шартнома шартлари келишиб қўйилган эди. Бироқ бош мураббий Ханс-Дитер Флик «шаҳарликлар» собиқ сардорини сотиб олишни жамоа учун устувор вазифа деб ҳисобламаяпти. Германиялик мутахассиснинг фикрича, жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи усиз ҳам етарлича кучли шаклланган.

Шунингдек, Бернарду Силвага Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, «матрасчилар» 31 ёшли футболчига «кўк-анорранглилар»га қараганда анча муҳимроқ ва етакчилик ролини таклиф қилишмоқда.

Киритилди: 07:24, 10.06.2026.
Ўқилди: 3141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик