Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Тухель: «Англия Беллингемсиз ҳам ғалаба қозонишга қодир»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель «уч шерлар»нинг ЖЧ-2026даги имкониятлари фақатгина Жуд Беллингемга боғлиқ бўлиб қолишини истамаяпти.

«Бизда Жудсиз ҳам ўйинларда ғалаба қозона олишимизга жуда кўп далиллар бор ва бу анча муҳимроқ мавзу. Тўғри, Жуд ҳозир ажойиб формада, лекин алоҳида футболчилар ҳақида гапиришни тўхтатишимиз керак.

Жуд бу Жаҳон чемпионатида бир ўзи ғалаба қозона олмайди. Бунинг умуман иложи йўқ. Ҳеч ким турнирни ёлғиз ўзи юта олмайди. Биз буни жамоа бўлиб амалга оширамиз. Агар эртага Жуд жароҳат олиб қолса, нима қиламиз? Мен бу асосий таркибда ким майдонга тушади деган ўйинни ўйнамоқчи эмасман. Сиз, журналистлар, бу ўйинни ўйнашингиз мумкин.

Албатта, мен бу ажиотажни тушунаман. Ўзим ҳам ҳаяжондаман. Мен бу футболчиларни ҳар куни машғулотларда кўриб турибман. Аммо бизда катта таркиб бор ва уларнинг баъзилари захира ўриндиғида ўтиришади. Кимдир ўйин охирида майдонга тушади. Кимдир бизга қўшимча таймларда керак бўлади. Кимдир ҳал қилувчи пенальтини уради, кимдир эса учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлайди. Биз буни яхлит бир жамоа бўлиб бажарамиз, акс ҳолда бизда ҳеч қандай имконият қолмайди.

Улар ҳамма ҳам доим ва бир вақтнинг ўзида асосий таркибда майдонга туша олмаслигини тушунишлари керак. Футболчилар менинг қароримдан норози бўлишлари, ғазабланишлари ёки унга қўшилмасликлари мумкин, аммо улар буни қабул қилишга ва жамоадошларини қўллаб-қувватлашга мажбур. Чунки биз ҳозир клуб футболида эмасмиз — биз турнирдамиз ва умид қиламанки, олдинда 9 та ўйин кутиб турибди. Шу сабабли, бу ерда ҳамма нарса алоҳида футболчиларнинг ўйин вақтидан кўра муҳимроқдир. Уларнинг ҳозирги муносабати ҳам айнан шундай», — деди Англия терма жамоаси бош мураббийи.

Киритилди: 07:55, 10.06.2026.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик