Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

ТИВ Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари текширилгани юзасидан АҚШга сўров юборди

Баҳо:
+1 | -

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан футболчилар ва мураббийлар штаби аъзолари қатъий хавфсизлик текширувидан ўтказилганди. Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан “Дарё”га муносабат билдирди.

Вазирлик матбуот котиби Омонулла Файзиевнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатилган ва вазият бўйича расмий тушунтириш сўралган.

“Ҳар қандай хавфсизлик чоралари давлатларнинг ички қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини тушуниш билан қабул қилган ҳолда, бундай жараёнлар спорт тадбирларининг руҳига, жумладан, ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларга путур етказмаслигини муҳим деб ҳисоблаймиз”, деди ТИВ вакили.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 8 июнь куни бўлиб ўтган учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қўл металлодетекторлари ёрдамида текширилгани акс этган видеолар тарқалганди. Хавфсизлик ходимлари футболчилар ва мураббийлардан сумкалар ҳамда спорт анжомларини ерга қўйишни сўраган. Ҳудудда хизмат ити билан кинолог ва бошқа хавфсизлик ходимлари ҳам бўлган.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бундай текширув одатий ҳол эканини билдирган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса текширув хавфсизлик талаблари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини қайд этиб, делегация бундай тартибни кутмаганини маълум қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:43, 11.06.2026.
Ўқилди: 1069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик