Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Грилиш «Манчестер Сити»да иккинчи имкониятга эга бўлмайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш катта эҳтимол билан шу ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этади. Бу ҳақда The Athletic нашри журналисти Сэм Ли хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, инглиз футболчиси Манчестер клубида бошқа иккинчи имкониятга эга бўлмайди. «Шаҳарликлар» раҳбарияти ва мураббийлар штаби унинг кетишига қаршилик қилмоқчи эмас. Клуб Грилишни ижарага бериш ёки тўлиқ трансфер ҳуқуқи билан сотиб юбориш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Жек Грилиш 2021 йилда «Астон Вилла»дан 117 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтиб, ўша вақтдаги рекорд трансферлардан бирига айланган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи якунланган 2025/26 йилги мавсумни ижара асосида «Эвертон» клубида ўтказди. У «ирислар» таркибида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Айни дамда нуфузли Transfermarkt портали 30 ёшли футболчининг трансфер қийматини бор-йўғи 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:04, 11.06.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик