Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кафу: «Бразилия ЖЧда доим фаворит бўлиб қолаверади»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Кафу бўлажак Жаҳон чемпионатининг фаворитлари ҳақида фикр юритди.

«Аргентина ҳамон жуда рақобатбардош жамоа бўлиб турибди, Франция барча чизиқларда ажойиб маҳоратга эга, шунингдек, Испания, Англия ва Германия каби жамоалар ҳам етакчига айланиши мумкин. Аммо, гап Жаҳон чемпионати ҳақида кетганда, Бразилияни доимо фаворитлардан бири деб ҳисоблаш керак.

Карло Анчелоттининг терма жамоа бош мураббийи сифатидаги фаолиятини кузатиш мен учун жуда қизиқ. Биз футбол тарихидаги энг муваффақиятли ва ҳурматга сазовор мураббийлардан бири ҳақида гапиряпмиз. Унинг халқаро тажрибаси, юлдуз футболчиларни бошқара олиш қобилияти ва вазминлиги сўнгги йилларда истеъдодини намойиш этаётган, аммо тез-тез ҳал қилувчи деталлар етишмаётган терма жамоамиз учун энг муҳим фазилатларга айланиши мумкин. Анчелотти — хотиржамлик ва етакчиликнинг тимсолидир.

Бразилия футболимизга хос бўлган ижодкорликни қурбон қилмаган ҳолда, ўзига бўлган ишонч ва ўзлигини қайта тиклаши керак. Бизда Европада аллақачон энг юқори даражада ўзини кўрсатиб улгурган жуда истеъдодли ёш футболчилар бор. Агар биз тўғри жамоавий руҳни шакллантира олсак, ҳақиқатан ҳам энг қийин рақиблардан бирига айланишимиз мумкин», — деди Кафу.

Киритилди: 20:33, 11.06.2026.
Ўқилди: 337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик