Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Жеррард ЖЧ-2026 ғолиби ва турнирнинг энг яхши тўпурарини айтди

Баҳо:
+ | -

Англиялик машҳур собиқ футболчи Стивен Жеррард старт олган Жаҳон чемпионати бўйича ўз тахминлари билан ўртоқлашди.

“Ливерпуль”нинг собиқ сардори фикрига кўра, Франция терма жамоаси турнир ғолибига айланади. Мундиалнинг энг яхши тўпурари сифатида Жеррард аргентиналик Хулиан Альваресни кўрсатмоқда, деб хабар беради The Touchline. Энг яхши ўйинчи номи эса, собиқ хавбекнинг ҳисоблашича, яна Лионель Мессига насиб этади.

Шунингдек, англиялик мутахассис энг яхши дарвозабон совринини Эмилиано Мартинесга, энг яхши ёш ўйинчи мақомини эса испаниялик Ламин Ямалга прогноз қилмоқда. Турнирнинг асосий кашфиёти сифатида эса Джеррард Уругвай терма жамоасини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни ЖЧ-2026нинг очилиш учрашуви бўлиб ўтди ва унда Мексика терма жамоаси Жанубий Африка Республикасини (ЖАР) 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 06:40, 12.06.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик