Франция терма жамоасининг юлдузли ҳужумчиси Килиан Мбаппе Шимолий Америкада старт олган Жаҳон чемпионати–2026 доирасида Аргентина терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши мумкин бўлган эҳтимолий учрашув ҳақида гапирди.
«Жамоамиз ғалабага чанқоқ ва доимгидек фақат чемпионлик учун курашамиз», — дея юлдуз форварднинг сўзларидан иқтибос келтиради инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 финал учрашувида Франция терма жамоаси Аргентинага пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди. Ўша баҳсда Килиан Мбаппе рақиб дарвозасига учта гол уриб, хет-трик қайд этганди.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида «учранглилар» Норвегия, Сенегал ва Ироқ терма жамоаларига қарши майдонга тушишади.













