Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси Марсело учун Жаҳон чемпионатининг бошланиши кўнгилсиз воқеа билан ёдда қоладиган бўлди.

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ сардори Мундиалнинг очилиш учрашуви доирасидаги Мексика ва Жанубий Африка Республикаси (2:0) терма жамоалари ўртасидаги баҳсни стадиондан кузатди. Бироқ ўйин якунлангач, у ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинишига тўғри келди.

Маълум бўлишича, учрашув якунланганидан сўнг, арена атрофида бир гуруҳ намойишчилар ва маҳаллий полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан. Марсело эса кутилмаганда мана шу тартибсизликлар содир бўлаётган ҳудудда пайдо бўлиб қолган.

Низоли вазият юзага келган жойда таниқли футболчини кўриб қолган полиция ходимлари тезкорлик билан ҳаракат қилишган ва уни ҳимоя қилиб, хавфли ҳудуддан олиб чиқиб кетишган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида футболчи ҳеч қандай жароҳат олмаган ва унга зарар етмаган.

Киритилди: 17:41, 12.06.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик