Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Германия терма жамоаси футболчилари ўз мухлисларининг парвоз харажатларини қоплаб беради

Баҳо:
+ | -

Германия миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионатига ташриф буюрган ўз мухлислари учун кутилмаган ва олийжаноб ҳаракатга қўл уришди.

Мазкур хайрли ташаббус терма жамоа сардори Йозуа Киммих томонидан илгари сурилди. АҚШда сайёҳлар оқими ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани сабабли транспорт ва авиақатновлар нархи кескин кўтарилиб кетган. Шундан сўнг Киммих мухлисларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қарор қилган ва жамоадошлари ҳам бу таклифни маъқуллашган.

Бу йилги Мундиалнинг географияси анча кенг ва тарқоқ бўлиб, Германия терма жамоаси гуруҳ босқичи доирасида АҚШнинг Ҳьюстон шаҳрида Кюрасао, Канаданинг Торонто шаҳрида Кот-д'Ивуар ва Нью-Жерсида Эквадор терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Нархларнинг қимматлиги мана шундай узоқ масофали шаҳарлараро парвозларда мухлисларга қийинчилик туғдириши аниқ эди.

Киритилди: 20:34, 12.06.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик