Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Марсель Десайи: «Роналду Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишини истайман»

Баҳо:
+ | -

Марсель Десайи 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитларини номлади.

«Мен Францияни айтишим керак. Бошқа томондан, Португалия ҳам бунга эришиши мумкинлигига ишонаман, чунки алоҳида ўйинчиларга назар ташласак, уларда керакли руҳ бор. Шу сабабли Португалия турнирдаги менинг фаворитларимдан бири.

Аниқки, Испания ҳам тўп назорати билан асосий даъвогарлар қаторида бўлади, қолаверса, улар Евро ярим финалида Францияни анча осон мағлуб этишди. Африкадан қандайдир сенсация бўладими, билмайман. Сенегал яхши кўринмоқда. Кот-д’Ивуар ўртоқлик ўйинида Францияни мағлуб этди, лекин улар узоққа бора оладими, амин эмасман.

Башорат қилиш қийин, чунки узоқ давом этадиган гуруҳ босқичи ҳаммасини мураккаблаштиради. Гуруҳлардан учинчи ўрин эгалари ҳам чиқиб кетиши мумкин, шунинг учун омад ҳам керак.

Аргентина Мессига қаттиқ боғлиқ бўлиб қолади ва мен унинг ўйин даражаси бироз пасайганини сезяпман. Қатарда унга омад кулиб боққанди, у ғалаба қозониши учун барча юлдузлар бирлашганди. Аммо мен Криштиану Роналду ҳам бир маънода мукофотланишини истардим, чунки бу иккиси ўз авлодининг энг яхши ўйинчилари бўлишган», — деди Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси интервьюсида.

Киритилди: 09:27, 13.06.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик