Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ҳужумчии Халк «Барселона», «Милан» ва «ПСЖ» клублари собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо билан учрашди. Бразилиялик юлдузлар «селесао»нинг Жаҳон чемпионати — 2026 даги старти олдидан Нью-Йоркда ўзаро суҳбатлашишди.
Бразилия терма жамоаси италиялик мураббий Карло Анчелотти бошчилигида мундиалдаги ўз юришини Марокаш миллий жамоасига қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу учрашув якшанба, 14 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиши Тошкент вақти билан соат 03:00 га режалаштирилган.
Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар Шимолий Американинг учта мамлакати: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Амалдаги чемпионлик унвони соҳиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.













