Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Атлетико» Испания терма жамоасининг икки ҳимоячисидан бирини танлаши керак

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш ниятида. «Матрасчилар» аллақачон «Челси» аъзоси Марк Кукурелья ва «Байер» вакили Алехандро Гримальдо билан шартнома имзолаш устида иш олиб боришмоқда, деб хабар беради журналист Маттео Моретто.

Жамоанинг устувор мақсади «кўклар»нинг 27 ёшли футболчиси бўлиб турибди, бироқ уни сотиб олиш осон бўлмайди: лондонликлар унинг учун анча баланд нарх белгилашган, қолаверса, футболчининг маош бўйича талаблари ҳам юқори.

Гримальдо эса молиявий жиҳатдан анча қулай вариант ҳисобланади: «фармацевтлар»нинг 30 ёшли етакчиси Испанияга қайтишни истамоқда, унинг амалдаги шартномаси эса бор-йўғи бир йилдан сўнг якунига етади. Transfermarkt портали Кукурельянинг нархини 50 миллион евро, Гримальдоникини эса 20 миллион евро деб баҳолаган. Иккала футболчи ҳам Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олган.

Киритилди: 19:01, 14.06.2026.
Ўқилди: 1901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик