Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер жаҳон чемпионатлари тарихида дарвозабонлар орасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордни такрорлади.
Бу ҳолат 2026 йилги жаҳон чемпионатининг Е гуруҳи 1-туридан ўрин олган Германия — Кюрасао учрашувида қайд этилди.
Кюрасао терма жамоасига қарши баҳс Нойер учун жаҳон чемпионатларидаги 20-ўйин бўлди. Шу тариқа, у Франция терма жамоасининг собиқ дарвозабони Уго Льорисга тегишли кўрсаткичга тенглашди.













