Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц Кюрасао терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги кейинги ўйинлар олдидан жамоасига ишонч бағишлайди, деб ҳисоблайди.
14 июнь куни немислар рақибларини 7:1 ҳисобида мағлуб этишди. 27 ёшли Хаверц учрашувда дубль қайд этди (голлардан бирини пенальтидан киритди) ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Агар ўйиннинг катта қисмида қандай ҳаракат қилганимизга эътибор қаратсак, натижадан қониқиш ҳосил қилсак бўлади. Бу бизга бўлажак вазифалар олдидан ишонч бағишлаши керак. Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин доим қийин кечади... биз буни аввал ҳам кўрганмиз. Шу сабабли 7:1 ҳисобидаги ғалабадан жуда хурсандмиз. Бу яхши старт бўлди. Энди биз кучимизни яхши тиклаб олишимиз ва бор эътиборимизни кейинги учрашувга қаратишимиз лозим», — дея Хаверцнинг сўзларини келтиради ФИФА матбуот хизмати.
Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Кот-д'Ивуар (20 июнь) ва Эквадор (25 июнь) терма жамоаларига қарши ҳам майдонга тушади.













