Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Неймарнинг ҳолати ҳақида янги маълумотлар чиқди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги меҳмонхона спорт залида жамоанинг тикланиш машғулотларида қатнашди, деб хабар бермоқда CNN нашри.

Манбанинг хабарига кўра, ЖЧ-2026 финал босқичи доирасидаги Марокашга қарши ўйинда (1:1) асосий таркибда майдонга тушган футболчилар тикланиш машқларини бажаришган, қолган футболчилар эса мажмуа ичида жисмоний машғулотлар билан шуғулланишган.

Бразилия футбол конфедерацияси томонидан эълон қилинган кадрларда 34 ёшли Неймарнинг велотренажёрда ишлаётгани акс этган. Бундан аввалроқ у болдир мушакларидан жароҳат олган эди.

Globo нашри тарқатган маълумотларга кўра, футболчи иккинчи турдан ўрин олган Гаитига қарши ўйинга (20 июнь) қадар тайёр бўлиши кутилмоқда.

Неймар терма жамоа сафида ўтказган 128 та учрашувда 79 та гол урган ва 59 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, унинг ҳисобида Жаҳон чемпионатларида ўтказилган 13 та ўйинда 8 та гол ва 4 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 08:26, 15.06.2026.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик