Швеция терма жамоаси футболчиси Ясин Аяри 2026 йилги жаҳон чемпионатининг F гуруҳи 1-турида Тунисга қарши баҳсда киритган голини нишонламади.
Швециялик ярим ҳимоячининг бу қарорга келишига сабаб ҳам маълум бўлди. Гап шундаки, Ясин Аярининг отаси миллат жиҳатдан тунислик ҳисобланади. Шу боис футболчи ўзининг тарихий ватанига ҳурмат кўрсатган ҳолда, Тунис дарвозасига урган голидан кейин қувончини намойиш этмади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда айнан Аяри 7-дақиқада ҳисобни очган эди. У ўйиннинг қўшимча дақиқаларида яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди.
Жаҳон чемпионати–2026. F гуруҳи, 1-тур
15 июнь, 2026 йил. Гуадалахара (Мексика). «ББВА» стадиони
Швеция – Тунис – 5:1
Голлар: Аяри, 7 (1:0), Исак, 30 (2:0), Рекик, 43 (2:1), Дьёкереш, 59 (3:1), Сванберг, 84 (4:1), Аяри, 90+6 (5:1).













