Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Салиба Артетанинг қаттиққўл ёрдамчиси ҳақида: «У келган илк кунданоқ ҳамма шокка тушди»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Вильям Салиба бош мураббий Микель Артетанинг штабида ассистент бўлиб ишлаётган Габриэль Хайнценинг иш услублари ҳақида гапириб берди.

Аргентиналик таниқли собиқ футболчи лондонликлар клубидаги фаолиятини ўтган йилнинг ёзида, жамоа учун чемпионлик билан якунланган мавсум бошланишидан аввал бошлаган эди. Салибанинг сўзларига кўра, Артетанинг ёрдамчиси кийиниш хонасидаги футболчиларни «ўзига келтириб қўйиш» маҳорати билан ажралиб туради.

«Хайнце жамоамизга келган илк кунидаёқ барчага — ҳатто жамоанинг етакчи футболчиларига ҳам бақиришни бошлади. Ўшанда ҳамма шокка тушиб қолганди», — дея франциялик ҳимоячининг сўзларини келтиради Англия ОАВлари.

Эслатиб ўтамиз, «канонирлар» якунланган мавсумда якуний турнир жадвалида «Манчестер Сити»ни 7 очкога ортда қолдириб, сўнгги 22 йил ичида илк бор Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишди.

Киритилди: 12:39, 15.06.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик