Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Барселона» футболчиси Касадо янги клуб танлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клубининг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини бошқа бир Испания клубида давом эттиришга қатъий қарор қилган.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарларга кўра, Касадо доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиш ниятида. «Матрасчилар»нинг спорт раҳбарияти Касадони таркибни кучайтириш учун идеал вариант деб ҳисобламоқда, бироқ жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ҳозирча ушбу трансферга расман розилик бергани йўқ.

«Барселона» раҳбарияти Касадони 25-30 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Қайд этиш лозимки, «Атлетико» ярим ҳимоячи учун курашаётган ягона даъвогар эмас. Футболчининг хизматларига, шунингдек, «Манчестер Юнайтед», «Байер», «Ал-Ҳилол» ва «Монако» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Якунланган мавсумда Касадо барча мусобақаларда жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 13:18, 15.06.2026.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик