Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Япония терма жамоаси мураббийи ЖЧдаги ўйиндан сўнг нидерландиялик журналистларга таъсирли мурожаат йўллади

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси бош мураббийи Хадзимэ Мориясу Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Нидерландияга қарши ўйиндан (2:2) кейинги матбуот анжуманида ўз ташаббуси билан голланд журналистларига юзланиб, япон футболи ривожига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди.

«Менга сўз беришингизни сўрайман. Бу ерда нидерландиялик журналистлар жуда кўп ва мен голланд халқига ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Мен Япония терма жамоаси футболчиси бўлган вақтимда юртимизда ҳали профессионал футбол мавжуд эмас эди. Мени голланд мураббийи Ханс Офт тарбиялаган ва нафақат мени — япон мураббийлари голландлардан жуда катта таъсир олишган, бу эса япон футболининг ҳозирги ривожланишига олиб келди.

Шунингдек, шахсан менга «Санфречче Хиросима» ва «Урава Ред Даймондс» клубларида ишлаган ҳамда япон футболига улкан ҳисса қўшган афсонавий голланд мутахассиси Вим Янсен устозлик қилган. Нафақат ушбу икки мураббий, балки Голландиядан келган кўплаб мураббий ва футболчилар япон футболи даражасини кўтаришга ёрдам беришган. Бунинг учун сизларга раҳмат айтмоқчиман. Ташаккур», — деди Мориясу. Шундан сўнг зал уни қарсаклар билан кузатиб қўйди.

Япония терма жамоаси «F» гуруҳида иштирок этмоқда, бу ерда уларга Швеция ва Тунис терма жамоалари ҳам рақиблик қилади.

Киритилди: 16:11, 15.06.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик