Миср терма жамоаси устози Ҳусам Ҳасан ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Бельгия миллий жамоасига қарши ўйиндаги ҳакамлар ишидан норози бўлди. Мутахассиснинг фикрича, бош ҳакам "қизил иблислар" дарвозасига тоза пенальтини белгиламаган.
"У ерда 100 фоизлик 11 метрлик жарима зарбаси бор эди. Мен шунчаки шокдаман, чунки ҳакам ВАР (VAR)ни кўришни хаёлига ҳам келтирмади. Агар бундай вазият бизнинг дарвозамиз олдида содир бўлганида, шубҳасиз "нуқта" кўрсатилган бўларди. Биз бу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди", — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради USA Today нашри.
Эслатиб ўтамиз, Миср ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.
Африкаликлар навбатдаги учрашувни 22 июнь куни Янги Зеландияга қарши ўтказишади.













