«Манчестер Сити» ҳимоячиси, ўтган мавсумни ижара асосида «Жирона»да ўтказган Витор Рейс Испанияда қолиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es журналистлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, каталонияликларнинг «Барселона» клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» устози Ханс-Дитер Флик ушбу ўйинчини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Ла Лига чемпиони Рейсни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштиряпти. 20 ёшли ҳимоячининг бозор баҳоси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Испания чемпионатининг якунланган мавсумида Витор 36 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячи ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган, шунингдек, 8 та сариқ карточка олиб, бир бор майдондан четлатилган.













