Кабо-Верде миллий терма жамоаси дарвозабони Возиньянинг онаси Испания миллий терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати — 2026 ўйинини томоша қила олмади. Сабаб — АҚШ визасини ололмагани.
Бу ҳақда АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Ҳаким Жеффрис Х (Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Жеффриснинг сўзларига кўра, Возинья ушбу учрашувда тарихий ўйин кўрсатган, бироқ унинг онаси виза сабабли стадионга кира олмаган.
«Ҳеч бир она ўз фарзанди тарих яратаётганини кўриш имкониятидан маҳрум бўлмаслиги керак», — деб ёзди конгрессмен.
У шунингдек, АҚШ давлат котиби Марко Рубиога мурожаат қилиб, Кабо-Верде терма жамоасининг 22 июнь куни Уругвай миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўйинига дарвозабоннинг онаси ташриф буюриши учун ёрдам беришни сўради.













