Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Мбаппе: «Тарихга кириш учун ўйнаяпман»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 доирасида Сенегал устидан қозонилган ғалабадан (3:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Ушбу ўйинда футболчи дубль қайд этди ва миллий терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

«Мусобақага тўлиқ киришиб кетдик, деб ўйламайман. Лекин турнирни ғалаба билан бошлаш доимо ёқимли. Бу руҳий хотиржамлик бағишлайди. Тўғри, жаҳон чемпионатида ҳеч қачон ўзингни тўлиқ қулай ҳис қилолмайсан. Бошқа жамоалар мисолида ҳам турнирни ғалаба билан бошлаш қанчалик қийин эканини кўрдик. Ҳар бир жамоа жаҳон чемпионати бетакрор эканини билади, ҳамма ғалаба қозонишни ва ўз мамлакатининг ижобий қиёфасини кўрсатишни истайди. Бугунги ўйин осон кечмади. Исталган дақиқада гол ура олишимизни биламиз, бу бизга ёрдам беради.

Танқидлар? Ўч олишдан маъно йўқ. Агар мени танқид қилаётганларнинг ҳаммасини овозини ўчириш учун майдонга тушганимда, 80 ёшгача тўп суришимга тўғри келарди. Мен ўз мамлакатим тарихига кириш ва жамоамга жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга ёрдам бериш учун ўйнаяпман. Бу гуруҳ босқичидаги бор-йўғи биринчи ўйин. Одамлар ҳайратланиши ёки танқид қилиши табиий. Биз эса нима қилишимиз кераклигини билган ҳолда доимо хотиржамликни сақлашимиз лозим», — дея Мбаппенинг сўзларини келтиради RMC Sport.

«I» гуруҳининг 2-турида Франция миллий терма жамоаси Ироқ билан (23 июнь), 3-турда эса Норвегия билан (26 июнь) тўқнаш келади.

Киритилди: 02:56, 17.06.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик