Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Аргентина ва Жазоир миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс Аргентина терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.
Аргентина терма жамоаси таркибида голлар муаллифи юлдуз ҳужумчи Лионель Месси бўлди. 38 ёшли форвард 17-дақиқада Родриго де Пауль узатмасидан сўнг, шунингдек, 60 ва 76-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этди. Месси покер қайд этиши ҳам мумкин эди, бироқ унинг 5-дақиқада урган голи офсайд туфайли бекор қилинди.
Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўйинини 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади. Жазоир миллий терма жамоаси эса 23 июнь куни Иордания билан куч синашади.













